UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Райан Гарсия Хейнига қарши жанг олдидан вазн меъёрини бажара олмади 0 10:53Темиров рақиби йиқилганидан сўнг берилган зарба бўйича изоҳ берди 0 10:32ПСЖ собиқ устози "Барселона"ни бошқариши мумкин 0 10:11Porsche Tennis Grand Prix. Свёнтек Эмма Радукануни қийинчилик билан енгди 0 09:50Кейингиси ким? Кичигин ёки Чапанов? Шоҳасан Мирзаматов жавоб берди 0 09:29Бугун курашчи қизларимиз тарих яратиш учун гиламга чиқишади 0 09:08Осиё кубоги. Бугун олимпиячиларимиз Кувайтга қарши майдонга тушишади 0 08:47Porsche Tennis Grand Prix. Рибакина 1/2 финалга чиқди 0 08:26IBF'нинг янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди 0 08:05Бугун Осиё чемпонатининг илк куни 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:44Шомуродовнинг "Кальяри"си "Ювентус"га қарши ўйиннинг охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:23Париж-2024 йўлланмалари сони 29 тага етди! 0 07:02Бугун Тошкентда самбо бўйича халқаро турнир ўтказилади 0 01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0

18 дек 12:30
Янгиликлар

Шахмат

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Бугун финал

Бугун Тошкент вақти билан соат 15:30да Японияда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Европа чемпиони Мадриднинг “Реал” клуби Япония чемпиони “Кашима Антлерс”га қарши майдонга тушади. Баҳс Йокогама шаҳридаги “Йокогама” стадионида бўлиб ўтади.

ФИНАЛ

“Реал Мадрид” (Испания) – “Кашима Антлерс” (Япония)

18 декабрь 2016. Йокогама. “Йокогама Интернейшнл” стадиони. 15:30 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Жанни Сиказве (Замбия), Марва Ранге (Кения), Жерсон Дос Сантос (Ангола), Виктор Кашшаи (Венгрия)

3-ўрин учун ўйин

“Америка” (Мексика) – “Атлетико Насиональ” (Колумбия)

18 декабрь 2016. Йокогама. “Йокогама Интернейшнл” стадиони. 12:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Толиб Ал Марри (Қатар), Абдулқодир Зитуни (Франция Полинезияси)

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан:

- Бу мусобақа биз учун жуда муҳим. Японияга ғолиб бўлиш учун келдик, энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринаяпмиз. Ўйин қийин бўлади, “Кашима” бизга муаммолар яратади, бунга тайёрмиз. Балки, биринчи ўйинни узоқ парвоздан сўнг чарчоқ, иқлимга мослашиш ва майдонга кўникиш туфайли яхши ўтказмагандирмиз. “Америка”га қарши ярим финал баҳсда кўп куч йўқотдик, аммо финалга тайёрмиз.

“Реал” сардори Серхио Рамос:

- Ҳар сафар соврин ютиш имконияти туғилганида янги нарсага тўқнаш келасан. Кўплаб ғалабаларга қарамай ҳар йили барчасини янгитдан бошлайман. Мен - сардорман, ғалаба қозонсак совринни бошим узра кўтараман. Бундан фахрланаман. Кўплаб совринларни кўтаришни орзу қиламан. Финалда ғолиб бўлиб чемпион бўлишни истайман.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг