UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0

08 апр 17:12
Янгиликлар

Теннис

Коллинз - Charleston Open чемпиони!

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир якунланди.

Мусобақа бош соврини америкалик Даниэль Коллинзга насиб этди. Финалгача WTA рейтингида 22-поғонадан жой олган Коллинз бош соврин учун кечган баҳсда дунёнинг 11-ракеткаси, россиялик Дарья Касаткинани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/1. 

Бу билан Даниэль ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 2:2. Етмиш олти дақиқа давом этган баҳсда Касаткина 1, Коллинз 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Дарьяда кўпроқ бўлди - 5 га 2. Америкалик теннис маликаси 4 та брейк қайд этди. 

Credit One Charleston Open турниридаги муваффақиятли иштирок Коллинзга 500 рейтинг очкоси ҳамда 142,000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тақдим этди. Коллинз кетма-кет иккинчи ҳафта ҳам совринга эга чиқмоқда. Ўтган ҳафта у Майами WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирда ҳам чемпион бўлганди. 

Даниэль бугун эълон қилинган янгиланган WTA рейтингида дунёнинг 15-ракеткасига айланди. Коллинз кетма-кет 13 та учрашувда зафар қучди. Касаткина эса аксинча, мавсумдаги учинчи финалида ҳам мағлубиятга учради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг