UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

22 май 09:58
Янгиликлар

Бошқалар

“Кўнгилли спортчилар” гуруҳи ёрдами билан “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси ўз уйларига қайтади

“Кўнгилли спортчилар” гуруҳи Сардоба туманидаги “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Шодлик” ҳамда Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳаллаларида аҳоли уй-жойларини тозалаш ва тиклаш ишларига кўмаклашди.

“Сардоба фожиаси” оқибатларини бартараф этиш мақсадида Сирдарё вилояти спорт таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тренер-инструкторлар, методистлар ҳамда спортчилардан тузилган “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи табиий офатдан зарар кўрган аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларида тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

Куни кеча жами 130 нафар “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи Сардоба туманидаги “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Шодлик” ҳамда Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳаллаларида аҳоли уй-жойларини тозалаш ва тиклаш ишларига кўмаклашди.

Табиий офатдан энг кўп жабр чеккан ҳудудлардан бири бўлмиш Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласини тиклаш ишлари қорақалпоғистонлик қурувчилар чекига тушган. Уларга ёрдамчи сифатида 48 нафар тренер ва спортчи ҳашарга келди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, агар ишлар шу суръатда давом этадиган бўлса, узоғи билан 20 кун ичида уларнинг уйи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилади.

Оқолтин туманидаги “Шодлик” маҳалласидаги ишларга 62 нафар кўнгилли спортчи жалб этилди. Шунингдек, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида ҳам 20 нафар спорт соҳаси ходимлари кўнгилли равишда тозалаш ишларида иштирок этди. Иш унумдорлигини таъминлаш мақсадида ҳашарчиларга шу ернинг ўзида тушлик ҳам ташкил этилган.

Шуни таъкидлаш керак, “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда юртдошларимизнинг оғирини енгил қилишда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар табиий офат оқибатлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар давом этади.

Таъкидлаш керак, “Кўнгилли спортчилар” гуруҳининг эзгу ишлари “Ўзбекистон-24”, “Спорт-ТВ” ва “Sevimli” телеканаллари ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ходимлари томонидан ОАВ орқали ёритиш мақсадида тасвирга олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг