UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

15 ноя 14:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор билан шуғулланган Баҳромжон Рўзиев : "Агар сен энг зўри бўлишни хоҳласанг, энг зўри билан шуғуллан" + ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Баҳромжон Рўзиев иккита вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор билан машғулот олиб бормоқда.

Машғулотлар Дубайдаги TKMMA залида давом этмоқда. Ушбу залда ўзбекистонлик Ҳусан Мажлимов мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Маълум бўлишича, Конорнинг Дубайдаги машғулотлари ёпиқ режимда ўтмоқда ва у Баҳромжон Рўзиевни спарринг шерикликка таклиф этган.

Баҳромжон Рўзиев буни қуйидагича изоҳлади:

"Тунги раундлар! Агар сен энг зўри бўлишни хоҳласанг, энг зўри билан шуғуллан. Шундайларидан бири бўлмиш Конор Макгрегорга рахмат".

Маълумот учун, Баҳромжон Рўзиев шу кунгача UAE Warriors лигасида битта ва Centurion FC лигасида битта, жами иккита жанг ўтказган ва ҳар иккисида ғалаба қозонган. У охирги жангини 15 март куни Моҳаммед Мамдуҳга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. 




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг