27 июл 09:16
Янгиликлар
Конор Макгрегор ва Жейк Пол жанг юзасидан музокара бошлашди
Пол икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан жанг ўтказмоқчи.
"Ўйлашимча, бу жанг ўтказилади. Айни пайтда бу жанг Конор учун пул ишлаб олиши учун жуда ҳам керак. Шу жиҳатдан Конор "вызов" ташлайдиган бошқа номдор рақибни кўрмаяпман. Мен бу жанг ўтказилишини жудаям истаяпман. Конор ҳам бунга қарши эмас. Жамоаларимиз музокараларни бошлаб улгуришган. Одамлар аввалига мени ҳазиллашяпти деб ўйлашганди. Флойд билан жангимдан кейин фикрлари ўзгарганидан умидворман. Мен Макгрегорни нокаутга учратаман, бунга юз фоиз ортиғи билан ишонаман.
Конорни пул ва шон-шуҳрат кучсизлантириб қўйган. Унда ҳеч қандай мотивация қолмаган. Кейин у жуда кичкина йигитча. Бўйи 177 см, оғирлиги эса 70 кг. Тайрон Вудли 90 кг вазнга эга кучли жангчи. У Конор Макгрегордан хавфли ва кучлироқ", - дейди The Herd нашрига берган интервьюсида Пол.
Маълумот учун, Жейк Пол ва Тайрон Вудли жанги 29 август куни АҚШнинг Огайо штати Кливленд шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар
Kuning blogerlar bn jangga qoldimi demak endi sen yulduzlar safidan chiqyapsan.