27 сен 12:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегорнинг қачон ва кимга қарши жанг ўтказиши маълум
Аралаш қоидалар бўйича ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорнинг қачон ва кимга қарши жанг ўтказиши маълум бўлди.
Машҳур жангчи 12 ноябрь куни UFC 205 шоуси доирасида Эдди Альваресга қарши жанг ўтказади. Конор икки вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланиши мумкин. Боиси, Альварес енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Икки чемпион ўртасидаги жанг 12 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Бу маълумотни бугун UFC ташкилоти раҳбари Дана Уайт ҳам тасдиқлади. 32 ёшли Альварес шу йили Рафаэль дос Аньосни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар