UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

01 июл 08:59
Янгиликлар

Тадбирлар

Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқимиз!

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгариш ҳамда янгиланишлар ҳар биримизнинг турмуш тарзимиз, мақсад ва интилишларимиз, ҳатто қарашларимизга ўз таъсирини ўтказади. Худди шундай, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида иштирок этиш фуқароларнинг ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатини мустаҳкамлаш жараёнида бевосита иштирок этиш учун имкон яратмоқда. 

Жойларда ташкил этилаётган “Менинг конституциям” шиори остидаги жамоатчилик муҳокамаси майдонлари аҳолининг кенг қатлами учун айни муддао бўляпти.

Спортни ривожлантириш вазирлигида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Ташкил этилган онлайн семинарда Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти ва Марказий аппарати ходимлари, Миллий олимпия қўмитаси масъуллари ҳамда “ZООМ” платформаси орқали вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, спорт таълими муассасаларининг раҳбарлари ва тизим ташкилотлари мутасаддилари, ўрта ҳисобда 2 минг нафардан ортиқ соҳа ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, сенатор Борий Алиханов иштирок этиб, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ва уларнинг жамият ҳаётига таъсири тўғрисида маъруза қилди.

Мазкур семинарда спорт ҳамжамиятининг таклифлари ҳам инобатга олинганлиги ҳамда барча спорт муассасаларида бу каби тарғибот ишлари амалга оширилиши қайд этилди.

Семинарда таъкидланганидек, Конституциявий комиссияга фуқароларимиздан бугунгача жами 65 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Муҳокамалар жараёни 5-июлгача давом этишини инобатга олсак, бу кўрсаткич янада ортиши табиий. Фуқароларимиз томонидан келиб тушган таклифларнинг аксарияти инсон, унинг ҳаёти ва эркинлиги билан боғлиқ бўлган, шунингдек, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилгани маълум қилинди.

Шунингдек, семинарда аҳолининг Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклифларини монеликсиз юбориши учун барча қулайликлар яратилганлиги ҳам таъкидланди. Бунинг учун “Менинг Конституциям” онлайн платформаси, “Cалл-марказ”, электрон почта, Телеграм махсус боти каби замонавий ахборот коммуникация воситалари фаолияти йўлга қўйилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришларга спорт соҳаси вакиллари ҳам ўз таклифларини билдиришмоқда. Зеро, асосий қонунимизда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни мустаҳкам қарор топтириш устувор вазифа этиб белгиланган. 

Бу эса Ўзбекистонда эркин ва адолатли фуқаролик жамиятининг ривожланиши, инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг