UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0

17 авг 22:31
Янгиликлар

Қиличбозлик, Бошқалар, Каратэ, Кикбоксинг

Конья-2021: 17 август куни ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

Туркияда Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Бугун, 17 август куни мусобақада иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



Каратэ. Садриддин Сайматов финалда марокашлик рақибини мағлуб этди ва олтин медаль соҳибига айланди. 


Каратэ. Севинч Раҳимова бронза медалини қўлга киритди. 


Сузиш. 4х100 аралаш эстафетасида олтин медаль қўлга киритдик!


Спорт гимнастикаси. Дилдора Орипова кўпкурашда кумуш медалга сазовор бўлди. 


Сузиш. Алексей Тарасенко олтин, Хуршиджон Турсунов кумуш медални қўлга киритди. 


Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина, Дилдора Арипова ва Омина Халиловалардан иборат Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кумуш медални қўлга киритишди. Биринчи ўринни Туркия терма жамоаси эгаллади.

Камондан отиш. Амирхон Садиков ва Зиёдахон Абдусатторова микст йўналишида бронза медалини қўлга киритди.


Қиличбозлик. Рапира. Аёллар. Финалда Туркияга 33:45 ҳисобида ютқаздик. Кумуш.


Кикбокс. Назарбек Маҳмудов, Жамолиддин Насиров, Фахриддин Эминов, Наврўз Жуманазаров кумуш, Нурбек Урушбоев бронза медалини қўлга киритди. 


Каратэ. Садриддин Сайматов финалга чиқди.


Қиличбозлик. Шпагачи қизларимиз Сенегални мағлуб этишди. Бронза


Каратэ. Садриддин Сайматов ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. 


Қиличбоз йигитларимиз жамоавий сабляда Мали терма жамоасини 45-34 ҳисобида мағлуб этишди ва бронза медалига сазовор бўлишди.


Қиличбозлик. Сабля йўналишида йигитларимиз ҳам ярим финалда Туркияга мағлуб бўлишди. Бронза йўлидаги рақибимиз Мали бўлади. 


Қиличбозлик. Шпага. Қизларимиз ярим финалда мезбон Туркияга ютқазиб қўйишди. Бронза учун Сенегал билан курашамиз. 


Дзюдо. Бугун мусобақада жамоавий беллашувлар ўтказилмоқда. Аммо баъзи жароҳатлар сабаб терма жамоамиз жамоавий баҳсларда иштирок эта олмаяпти. 


Каратэ. Ворисхон Зайниддинов (-60 кг) ҳам ғалаба билан бошлади. 


Қиличбозлик. Жамоавий сабляда йигитларимиз Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқишди. Навбатдаги рақиб Туркия. 


Қиличбозлик. Шпага йўналишида эракалар терма жамоамиз Қирғизистонни 45:36 ҳисобида мағлуб этишди ва бронза медалини қўлга киритишди. 


Каратэ. -50 кг вазнли Шахризода Исматуллаева ғалаба билан бошлади.


Сузиш. Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко 100 метрга эркин, Сетора Одилова эса 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича финалга йўл олди. 


Қиличбозлик. Шапагада жамоавий баҳсларда қатнашаётган қизларимиз Яманни 45:21 ҳисобида мағлуб этишди. Ярим финалдамиз.


Қиличбозлик. Шпагада жамоавий баҳслар ярим финалида йигитларимиз Озарбайжонга 32:45 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Бронза учун Қирғизистонга қарши беллашамиз. 


Қиличбозлик. Рапира бўйича жамоавий баҳсларда қизларимиз Қатарни 45:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди. 



Бугун терма жамоамиз вакиллари 7 спорт турида ғолиблик учун баҳс олиб боришади:

Баскетбол 3х3, ярим финал: Ўзбекистон – Озарбайжон

Спорт гимнастикаси: Оксана Чусовитина, Оминахон Ҳалилова, Дилдора Арипова (кўпкураш)

Каратэ: Шаҳризода Исматуллаева (-50 кг), Севинч Раҳимова (-55 кг), Ворисхон Зайниддинов (-60 кг), Садриддин Сайматов (-67 кг), Достонбек Отаболаев (-75 кг)

Камондан отиш: яккалик, жамоавий ва микст дастурлар (Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй)

Қиличбозлик: Файзулла Алимов, Роман Александров, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов (жамоавий шпага, эркаклар), Умида Илясова, Камила Мирзаева, Илайда Гедикли, Маржона Усмонова (жамоавий рапира), Шаҳзода Эгамбердиева, Севара Раҳимова, Дилназ Муртазаева, Маржона Зубайдуллоева (жамоавий шпага, аёллар), Исламбек Абдазов, Муса Аймуратов, Зуҳриддин Қодиров, Шерзод Мамутов (жамоавий сабля)

Сузиш: Ситора Одилова (200 м брасс), эркаклар ва аёллар 4х100 комплекс эстафета, Ойбек Хўжаев ва Элдорбек Усмонов (50 м баттерфляй), Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко (100 м эркин)

Кикбоксинг: 20 нафар спортчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 авг 23:59:40
Тож
Is Moi LoVe фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dzyudochilarimiz ham jamoaviy baxslarda qatnashishsa kerak bugun. Shunga aniqlik kiritib beringlar
Бизникиларни қорни оғрибди, шунга чиқишмабди
   
17 авг 14:28:07
Is Moi LoVe
Dzyudochilarimiz ham jamoaviy baxslarda qatnashishsa kerak bugun. Shunga aniqlik kiritib beringlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг