UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0

11 авг 11:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Гимнастика, Таэквондо, Сув спорти турлари

Конья-2021: Бугун 9 спорт турида медаллар учун курашамиз (тўлиқ дастур)

Туркиянинг қадим Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин курашлар остида давом этмоқда.

Бугунги дастур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 йўналишда медаллар учун баҳсларга киришади. Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов -79 кг вазн тоифасида гиламга чиқади. Шунингдек, бугун эркин курашчиларимиздан Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг), Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бобур Исломов (-92 кг) ва жаҳон чемпионати совриндори Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг)га мухлислик қиламиз. 

Медаллар кутаётганимиз таэквондо мусобақаси ҳам бир неча дақиқалардан сўнг бошланади. Зуҳра Тожиматова (-46 кг), Мафтуна Эргашева (-73 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) медаллар йўлида даянга чиқишади.


Конья-2021. Бугунги тўлиқ дастур

Гандбол, гуруҳ босқичи 3-тур: Ўзбекистон – Туркия

Пара сузиш: Абдулазиз Хайруллаев ва Бахтиёр Ортиқов (100 метрга эркин сузиш)

Пара камондан отиш: Убайдулло Имомқулов

Енгил атлетика: Жавоҳир Нориев ва Анвар Анваров (узунликка сакраш), Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш), Лайло Аллаберганова (200 метр), аёллар 4х100 метр эстафета, эркаклар ва аёллар 4х400 метр эстафета, Иван Маркелов ва Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш), Лидия Подсепкина ва Хуршида Холлиева (100 метр тўсиқлар оша), Роксана Худоёрова ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш), Светлана Радзивил ва Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Пара енгил атлетика: Омадбек Ҳасанов (Т47 баландликка сакраш)

Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев

Таэквондо: Зуҳра Тожиматова (-46 кг), Мафтуна Эргашева (-73 кг), Шуҳрат Салаев (-80 кг), Никита Рафалович (-87 кг)

Стол тенниси, қизлар ўртасида жамоавий ярим финал: Ўзбекистон – Туркия

Эркин кураш: Жаҳонгирмирза Туропов (-61 кг), Зафарбек Отахонов (-70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (-79 кг), Бобур Исломов (-92 кг), Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг)

Аёллар кураши: Актенге Кеунимжаева (-53 кг), Набира Эсенбаева (-62 кг), Светлана Оқназарова (-72 кг)

Велошоссе: Муроджон Холмуратов, Алексей Фмовский, Олга Забелинская, Янина Кускова (вақт учун пойга).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг