UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

12 авг 14:04
Янгиликлар

Таэквондо

Конья-2021. Содиқова, Осипова ва Жайсунов ярим финалда + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Бугунги кунга белгиланган баҳсларда таэквандочиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.

-62 кггача бўлган вазн тоифасида Феруза Содиқова чорак финалда иорданиялик Лен Алварашдехни яққол устунлик билан енгиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Демак, спортчимизда камида бронза медали бор.

-74 кггача бўлган вазнда Жасурбек Жайсунов чорак финалда озарбайжонлик Маҳаммад Маммадовни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.

+73 кг вазнда Светлана Осипова сетка бўйича тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Шу тариқа, бизда камида кафолатланган учта медаль бор. Фақат уларнинг рангларини спортчиларимиз аниқлаб беришади.

+87 кггача бўлган вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳруҳ Ражабов эса афсуски, эронлик Алиризо Жоайбари Надалианга чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. 

Спорчиларимизнинг баҳсларидан олинган суратларни томоша қилинг:

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг