UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

03 сен 12:02
Янгиликлар

Кореяда Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалида бугун асосий мусобақалар бошланди.

Куннинг биринчи ярмида эркаклар ва аёллар ўртасида саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар шахсий ҳисобда эркин ва қурол билан машқларни бажаришди. Саралаш баҳсларида иштирок этган 64 нафар спортчидан 40 нафари финал босқичига йўл олди. Финал мусобақаси 4 сентябрь куни у́тказилади. 

Куннинг иккинчи ярмида эса дастлаб икки кишилик беллашувлар ўтказилди. Унда жами 21 та жуфтлик у́з маҳоратини намойиш қилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистондан иккита дуэт иштирок этди.  

Эътиборлиси, қизғин кечган баҳслар якунига кўра ҳар икки жуфтлигимиз ҳам финал  босқичига чиқди. Севинч Ўролова ҳамда Жаҳонгир Нурматов дуэти 93 000 балл билан саралаш мусобақасини иккинчи ўринда якунлади. 

Зуҳра Умрзоқова ва Жасур Аҳмаджонов жуфтлиги эса 92 333 балл билан бешинчи бўлди. Мусобақада, шунингдек, Хитой, Филиппин, Вьетнам, Индонезия ва Малайзиядан жами 10 та жуфтлик финал босқичига чикди. 

Ҳал қилувчи мусобақа 4 сентябрь куни у́тказилади. Бугун жамоавий ҳисобда ҳам саралаш мусобақалари ўтказилади. Унда жами 18 жамоа финал йўлланмаси учун куч синашади. Жамоавий баҳларда Ўзбекистон жамоаси 12 нафар спортчи билан иштирок этади.

Шавкат Жалилов тайёрлади (Чунжу, Жанубий Корея)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг