UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

28 июл 14:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кореяда жанг ўтказадиган боксчиларимиз тарозидан муваффақиятли ўтишди + ФОТО

Эртага Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомида "Фавзул Мунаввар" промоутерлик клубининг 5 нафар чарм қўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилади. 

Аввал хабар берганимиздек, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов (5-1) кореялик Сон Кван Лига қарши рингга чиқади. Ўн раундлик жанг ғолиби WBA Asia камарига эга бўлади. 

Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Шаҳзодбек белгиланган вазн (57.15 кг) меъёрини биринчи уринишдаёқ бажарди. У роппа-роса 57 кг вазн қайд этди. Кван эса иккинчи уринишда ортиқча 600 грамм вазндан ҳалос бўла олди.  

Афсуски, Шаҳбозбек Толибжоновнинг жанги бекор қилинди. Боиси, унинг филиппинлик рақиби жароҳат олгани боис, жангда иштирок эта олмайдиган бўлди. Қолган боксчиларимиз тарозидан муваффақиятли ўтиб олишди. Дониёрбек Ҳайиталиевнинг рақиби Абдулла Ниғматов асли ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирда Корея Республикаси шарафини ҳимоя қилмоқда.  


Эртанги жанг жуфтликлари:

67 кг вазнда 4 раундлик жанг: Дониёрбек Ҳайиталиев - Абдулла Ниғматов (Корея Республикаси) 

59 кг вазнда 6 раундлик жанг: Сирожбек Исмоилов - Ин Ҳо Чой (Корея Республикаси)

53.5 кг вазнда 6 раундлик жанг: Ҳусниддин Мараимов - Ин Су Жанг (Корея Республикаси)

74 кг вазнда 6 раундлик жанг: Эгамберди Нуриддинов - Дае Хюн Баек (Корея Республикаси)

57.15 кг вазнда 10 раундлик жанг: Шаҳзодбек Шаробиддинов - Донг Кван Ли (Корея Республикаси)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг