UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0

01 сен 16:10
Янгиликлар

Кураш

Кореяда XVIII IKA Конгресси бўлиб ўтди, раҳбар яна тўрт йилга ўз жойида қолди

Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида Халқао Кураш Ассоциациясининг (IKA) XVIII Конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир ассоциациянинг ҳисобот-сайлов конференцияси вазифасини ҳам ўтаб берди. Шунингдек, ўзбек миллий курашининг обрўсини жаҳонга янада танитиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Йиғилишда Конгресс аъзолари IKA президенти, ташкилот вице-президентлари, миллий федерациялар вакиллари ҳамда Ижроқўм аъзоларининг бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглашди. 

Шундан сўнг янги тўрт йиллик муддатга Ижроқўм аъзолари ҳамда қолган лавозимларга сайлов жараёни ўтказилди. Конгресс иштирокчилари бир овоздан Халқаро Кураш Ассоциациясининг амалдаги президенти, қувайтлик Ҳайдар Фармонни янги тўрт йиллик муддатга сайлашди. 

Шунингдек, IKA биринчи вице-президенти Жагдиш Татлер (Ҳиндистон), Бош котиб Умид Якубов (Ўзбекистон), спорт ва дунё масалалари бўйича директор Юсуф Йилдирим (Туркия), спортда тенглик ва адолат масаласи бўйича директор Ольга Мачугина (Украина), техник директор Ризо Носсири (Эрон) ҳам янги муддатга қайта сайланишди. Номлари келтирилганлардан ташқари яна тўртта қитъа конфедерацияларининг президентлари ҳам IKA Ижроқўмига киритилди. 

Конгресс аъзолари Ассоциациянинг Низомига ўзгартириш ҳам киритишди. Унга кўра, Ижроқўмдан иккита IKA раҳбари лавозимлари олиб ташланди. Ассоциация бошқарувда халқаро стандартлар ҳамда Олимпия хартиясига тўлиқ жавоб бериш ва шаффоф бўлиш учун ҳам ушбу ўзгаришни амалга оширди.   

Бундан ташқари Конгресс аъзолари Халқаро Кураш Ассоциациясининг доимий Комиссия (қўмита) раисларини ҳам янги тўрт йиллик муддатга тасдиқлашди:

- Вей Жизонг (Хитой) – Этика ва тартиб-интизом масалалари қўмитаси

- Хеон Бик Баи (Жанубий Корея) – спорт масалалари қўмитаси

- Рави Капур (Ҳиндистон) – Ҳакамлик қўмитаси

- Франсис Яфали (Конго Демократик Республикаси) – халқаро муносабатлар қўмитаси

- Витторио Жоржи (Италия) – ҳуқуқ қўмитаси

- Пол Сойер (Буюк Британия) – спортчилар масаласи қўмитаси

- Шамси Саидова (Тожикистон) – спортчи аёллар масалалари қўмитаси

- Курош Хосрияр (Эрон) – статистика қўмитаси

- Жу Хи Парк (Жанубий Корея) – тиббиёт ва антидопинг қўмитаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг