UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

21 июл 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кори Сэндхагенга янги рақиб берилди + ПОСТЕР

Умар Нурмагомедов елкасидан жароҳат олгани сабабли рақибсиз қолган Кори Сэндхагеннинг жанги ўз кучида қолди.

У 5 август куни Нэшвилл шаҳрида ўтказиладиган UFC on ESPN 50 турнири кардида қолди. Унга янги рақиб тайинланди. Дивизион рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган америкалик Роб Фонт Умар Нурмагомедовнинг ўрнини эгаллайди. 

Жанг аввалдан белгиланган беш раундлик ҳамда оқшомнинг марказий тўқнашуви мақомини сақлаб қолади. Аслида Фонт 19 август куни Бостонда ўтказиладиган UFC 292 турнирида хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга чиқиши лозим эди.

Шу йилнинг апрель ойид 36 ёшли Роб Фонт кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққанди. У биринчи раундда Эдриан Янизни техник нокаутга учратганди. Ундан аввалги икки мағлубиятини Жозе Альдо ва Марлон Верадан қабул қилиб олган эди.

31 ёшли Кори Сэндхаген эса айни пайтда рейтингнинг тўртинчи поғонасидан жой олган. Кетма-кет иккита жангда зафар қучди. Аввалига Сонг Ядонгни техник нокаутга учратди, кейин эса ҳакамларнинг айри қарори билан Марлон Верадан устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг