08 янв 12:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кормье Жейк Полнинг ММАга ўтиши ҳақида гапирди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье боксчи ва машҳур блогер Жейк Полнинг аралаш яккакурашга ўтиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Аввалроқ, Жейк Полнинг PFL билан шартнома имзолагани ва янги Supe Fight дивизионида иштирок этиши маълум бўлганди.
"Жейк Пол аслида PFL'да жанг қиладими? Жейк ҳам, унинг акаси Логан ҳам ўрта мактабда кураш билан жуда яхши шуғулланган. Менимча, Жейк эътиборни жалб қилиш учун кўп ҳаракат қилади деб ўйлайман. У ҳақиқатан ҳам октагонга чиқишни хоҳлайди", - деди Кормье.
Жейк Пол профессионал боксда олтита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар