28 ноя 10:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кормье Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди
UFC'нинг икки вазн тоифасига кўра собиқ чемпиони Даниэль Кормье енгил вазндаги амалдаги чемпион Ислам Махачевнинг навбатдаги рақиби Чарльз Оливейра бўлиши кераклигини айтди.
Кормьенинг фикрича, томонлар ўртасидаги реванш жанги 2024 йилнинг биринчи чорагида ўтказилиши керак. Олдинроқ Махачев кейинги йилнинг март ойи ўрталарига қадар бирор жангда қатнашиш истаги борлигини айтганди.
"Исламнинг илк рақиби Чарльз Оливейра бўлади. Буни биз биламиз. Махачев март ойида у билан шуғулланади. Иккинчиси ким бўлади? Жастин Гэтжи. Фикримча, учинчиси Дастин Порье. Ислам келаси йили жуда қийин серияни ўтказиши керак бўлади", - деди Кормье.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Оливейранинг илк жанги 2022 йилнинг октябрь ойида бўлган ва унда россиялик спортчи иккинчи раунддаёқ ғалаба қилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар