30 ноя 12:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кормье россиялик жангчиларнинг ўзаро тўқнашувини кутаётганини айтди, улар кимлар?
UFC'нинг собиқ чемпиони Даниэль Кормье россиялик Арман Царукян ватандоши Ислам Махачевга қарши жанг қилишга лойиқлигини айтди.
"Агарда фақатгина маҳорат ва спортдаги ютуқларни инобатга олсак, Арман Царукян Бенеил Дариушни мағлуб қилиши мумкин. Унинг Ислам Махачевга қарши жангини 2024 йил якунига қадар кутиб қоламан", - деди Кормье ESPN нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Дариуш ва Царукян ўртасидаги жанг 3 декабрь кунги UFC Fight Night 233 турнирининг асосий воқелиги бўлади. Царукян ўзининг сўнгги жангида бразилиялик Жоаким Силвага қарши октагонга чиққан ва иккинчи раунддаёқ ғалабага эришган.
Умумий ҳисобда 27 ёшли Царукян ММАда 23 жанг ўтказиб, 20 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар