UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0

09 мар 07:22
Янгиликлар

Бошқалар

Коронавирус сабаб юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақтинчалик тўхтатилди

Илк бор Хитойда аниқланиб, сўнгра дунёнинг кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси бугун бутун дунёни таҳликага солиб турибди.

Шукрки юртимизда бу юқумли ва ўта хавфли эпидемия аломатлари аниқланганича йўқ. Бироқ, хотиржам бўлиш асло ярамайди, чунки коронавирус айни пайтда сайёрамизнинг 70дан ортиқ давлатига кириб борди.

Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳукуматимиз томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, Республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Бундан кўзланган мақсад — коронавирус эпидемиясини юртимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўлиб, буйруқ билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги республика ташкилотлари ва жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарғибот материалларини чоп этиш ва уларни эътибор қаратиладиган жойларга илинишини таъминлаш орқали халқимизнинг тиббий маданиятини юксалтириш ҳам кўзда тутилган.

Хуллас, барчамиз бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, COVID-19 коронавирусининг юртимизга кириб келишининг олди олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг