08 мар 23:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ковнацки кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди
Бугун Бруклин шаҳрида навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида финляндиялик Роберт Хелениус (30-3, 19 КО) Польша вакили Адам Ковнацки (20-1, 15 КО)га қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган баҳс кутилмаган натижа билан якунланди.
Жангнинг тўртинчи раундида финляндиялик боксчи рақибини нокаут қилишга эришди. Бу Адам учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар