UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

17 ноя 16:13
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет Қашқадарё ва Самарқандда ҳам ривожлантирилади

Теглар :  Крикет
Ўзбекистон Крикет федерацияси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

Икки босқичли мураббийларни (Level-1 Criket Coaching ) тайёрлаш мақсадида ҳамкорликдаги дастлабки ўқув-йиғин ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилган бўлса, мазкур ўқув-йиғин 10-12 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида давом эттирилди.  

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган ўқув семинарда вилоятдаги спорт мактабларидан бир гуруҳ мураббийлар иштирок этиб, якунда сертифекатларга эга бўлишди.  

Покистонлик олий тоифали крикет мутахассиси Тоҳир Муҳаммад ҳамда ЎКФ раиси Азиз Михлиевлар томонидан шу йўсиндаги ўқув-семинари Самарқанд шаҳрида ҳам жисмоний тарбия ва спорт мураббийлари иштирокида амалга оширилди. 

Биринчи босқич мураббийлик курси якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди. Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Крикет федерациясининг тақвим-режасидаги навбатдаги ўқув-семинар 21-23 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг