UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0

24 июн 18:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кубалик профессор бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги бокс мураббийларига ўз тавсияларини берди

Кубалик бокс профессори Карлос Вильянуэва бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида бўлди.

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 23 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон бокс федерацияси ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан ишчи гуруҳ тузилганди. 

Кубалик профессор Карлос Вильянуэва бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Республикамиз ҳудудларидаги бокс объектларига сафар қилишмоқда. Ишчи гуруҳ вакиллари дастлабки сафарни Қашқадарёдан бошлашгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик. 

Мутахассисларнинг навбатдаги ташрифи Навоий вилоятига бўлди. Улар вилоятдаги Олимпия захиралари спорт коллежининг бокс залида бўлишди ва у ердаги машғулотлар жараёнини кузатишди. Жаноб Карлос ёш боксчиларнинг машғулотини кузатар экан, улар билан суҳбатлашди, мураббийларга ўзининг тегишли тавсияларини берди, машғулот олиб боришнинг бир қатор янги методларини тушунтириб берди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари сафар давомида Навоийдаги аёллар бокс залида ҳам бўлишди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, навоийлик йигитларга қараганда қизлар Республика миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этишмоқда. Бу эса вилоятда аёллар бокси потенциали юқори эканлигидан далолат бериб турибди. Мутахассислар аёллар бокс залига ташриф давомида ҳам ўзларининг тегишли тавсияларини беришди ва қизларни мана шу рухда меҳнат қилишда давом этиш лозимлигини алоҳида таъкидлашди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг