UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

01 окт 20:12
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

Кун тарихи: Ёзги Олимпия ўйинларидаги илк олтин медалимизга 20 йил бўлди

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам Австралиянинг Сидней шаҳрида XXVII ёзги Олимпия ўйинларига ўз якунига етган.

Эътиборлиси, Олимпиаданинг сўнгги кун дастурида Ўзбекистон делегацияси бир йўла 4 та: 1 тадан олтин ҳамда кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган. Бу билан жамоамиз Олимпия ўйинларини умумжамоа ҳисобида 43-ўринда тугатган эди.

Афсонавий боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг -63.5 кг вазн тоифасида қўлга киритган олтин медали мустақил Ўзбекистоннинг ёзги Олимпиадалардаги дастлабки ғалабаси сифатида тарихдан жой олди. Шунингдек, ушбу санада ўша пайтда 21 ёш бўлган Артур Таймазов эркин кураш баҳсларининг энг оғир вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлган. Кейинги Олимпиадаларда Артур Таймазов қандай иштирок этганини яхши биласиз. Қолаверса, ушбу санада боксчиларимиз Сергей Михайлов (-81 кг) ҳамда Рустам Саидов (-91 кг) бронза медаллари билан тақдирланишган. Гарчи уларнинг ярим финал жанглари бир неча кун аввал ўтказилган бўлса ҳам, тақдирлаш маросими айнан 2000 йилнинг 1 октябрь санасига тўғри келади.

Келинг, ўша онларни яна бир карра ёдга оламиз:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг