UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

26 ноя 17:48
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТО)

Теглар :  Кураш
Туркман тилида Боша-бош бу яккама якка деган маънони англатади.

Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими эса яккалик эмас балки қадим маданиятлар, келажак ва халқаро спортни бир-бирига уйғун ҳолатда тақдим этди.

Жуда ҳам чиройли ҳоладаги дизайн, рангли чироқлар ва 5000 нафарга яқин томошабин гувоҳлигида Кураш мундиали расман очилди.

Узоқ кутилган дақиқалар яқинлашди. Спорт мажмуаси майдонига жаҳон чемпионатида иштирок этувчи давлатларнинг давлат байроқлари олиб бирин кетин кириб келди. Улар саф тортадилар. Турнир очилишининг расмий қисми бошланди.

Тантанали руҳда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Кураш бўйича XIV-жаҳон чемпионати иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. 

Табрикда Буюк ипак йўлининг юраги бўлган қадимий туркман заминида яшаб ўтган аждодлар жисмонан ва маънан соғлом ёш авлод юксалтиришга катта эътибор қаратгани таъкидланади. Шу тариқа байрамларда ўз маҳоратини намойиш этган спортчиларни тайёрлаш учун ўзига хос кураш мактаби ташкил этилгани эътироф этилди.

Туркманистон Республикаси Президенти, Сердар Бердимухаммедовнинг табригини Туркманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Nurmukhammed Amannepesov ўқиб эшиттирди.

Кураш бўйича жаҳон чемпионати расман  очиқ деб эълон қилинди! Туркманистон Давлат мадҳияси янгради, унинг садолари остида давлат байроғи трибуналар тепасида кўтарилади.

Сўнгра сўз Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармонга берилди ва у йиғилганлар олдида сўзлар экан, барчани Туркманистоннинг гўзал пойтахти Ашхободда кўришдан чин дилдан хурсандчилик таъкидлади. Туркманистонда Кураш бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун энг қулай шарт-шароитлар ва улкан тайёргарлик ишлари учун  Президент Сердар Бердимуҳамедов ва туркман халқининг Қаҳрамон Аркадағига чуқур миннатдорлик билдирди.

Очилиш маросимининг расмий қисми якунланди ва томошабинларга туркман халқининг миллий қадриятлари, анъаналари, қадим тарихи ва бугунги замонавий ривожланиш даражасини ўзида акс этган куй қўшиқ ва рақслари намойиш этилди. Куй қўшиқларда Замон ва авлодларнинг узвий боғлиқлигининг ўзига хос тимсоллари акс эттирилди.

Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш маросими барчага ҳақиқий кураш байрами кайфиятини тақдим этди.


Тадбирдан суратларни томоша қилинг. 

ФОТО: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг