UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0

10 июн 19:11
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича яна бир халқаро турнир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Теглар :  Кураш
Бугун Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спортини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларда кураш бўйича халқаро турнирларни ўтказиш ва курашни кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Қувонарлиси, жорий йилдан бундай халқаро мусобақалар сони ортмоқда. Бунга Германиянинг Франкфурт ҳамда Болгариянинг Бургас шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган мусобақаларни мисол келтириш мумкин.

Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси жорий йил 25-26 июнь саналарида Туркиянинг кўҳна Истанбул шаҳрида ташкил этилади. Президент соврини учун ўтказилаётган мазкур халқаро турнир олдидан Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Кураш миллий спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи Камол Усмонов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош мутахассиси Олимжон Ҳайитов ҳамда федерациянинг аёллар билан ишлаш бўйича мутахассиси Зарнигор Юсупова иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб беришди.

Анжуманда курашни дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш, уни Олимпия ўйинлари оиласига киритиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ва мазкур жараёнда ушбу халқаро турнирлар муҳим аҳамият касб этиши алоҳида эътироф этилди.

Биз сўнгги вақтларда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган халқаро турнирларни бежизга Европа мамлакатларида ўтказишга ҳаракат қилмаяпмиз. Чунки, 2023 йилда Полшанинг Краков шаҳрида бўлиб ўтадиган ИИИ Европа ўйинларида курашни кўргазмали чиқишини намойиш этиш ҳаракатидамиз. Бу жараёнда курашнинг Европа давлатларида қанчалик оммалашгани муҳим аҳамият касб этади. Курашимизнинг Европа ўйинлари дастурига киритилиши эса ўз-ўзидан унинг Олимпия ўйинлари сари ташланган муҳим қадам бўлади, — деди Камол Усмонов.

Жорий йил 25-26 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган мусобақа ҳам айнан Туркияда ташкил этилаётганлиги бежиз эмас. «Олтин кўприк» номини олган Истанбул мусулмон шаҳарларининг энг кўзга кўринган ҳамда туркий халқларнинг миллий қадрият ва урф-одатлари бирдек улуғланадиган масканлардан биридир.

Матбуот анжуманида кураш миллий спортини юртимиз бўйлаб оммалаштириш ва халқимиз орасидан ёш, истеъдодли спортчиларни кашф этиш ҳамда тарбиялаш борасида фахрий спорт журналистлари томонидан таклифлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг