UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

25 фев 12:37
Янгиликлар

Кураш, Осиё ўйинлари

Кураш. Энди Осиё ўйинларида 7 та эмас, 17 та медаллар жамланмаси ўйналади

Хабарингиз бор, 2018 йилги Осиё ўйинларида кураш илк маротаба мусобақа дастуридан ўрин олди.

Индонезия мезбонлик қилган ўйинларда миллий спортимиз бўйича 7 та вазн тоифасида баҳслар ташкил қилинди. Бу албатта бизни қувонтирмай қўймайди.

Кеча юртимизга Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах бошчилигидаги делегация вакиллари ташриф буюрганликлари ҳақида маълум қилгандик. Мазкур делегация таркибида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, ООК Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон ҳам Ўзбекистонга келган.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида Ҳайдар Фармон билан учрашув ўтказди. Унда ўзбек миллий спорти ҳисобланган курашнинг Осиё ўйинларидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида музокаралар олиб борилди. 

Учрашувда МОҚ раҳбари мусобақанинг кураш бўйича баҳсларида вазнлар тоифасини кўпайтириш ғоясини илгари сурди. Ушбу таклиф Халқаро кураш ассоциацияси президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Бу бўйича Осиё Олимпия Кенгаши ҳулосаси Ҳанчжоу-2022, Нагоя-2026 ўйинлари ташкилий қўмитасига ҳам юборилди.

Демак, учрашув якунларига кўра, 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн тоифасида (7 та эркаклар, 8 та аёллар) ташкил этилади. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу тариқа, миллий спортимиз нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва кураш баҳсларда умумий ҳисобда 17 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинларида 7 та вазн тоифасида (4 та эркаклар, 3 та аёллар) беллашувлар ўтказилган. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 14 спортчидан 12 нафари медалларга сазовор бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг