UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

03 дек 08:46
Янгиликлар

Бошқалар

Кураш. Еттита вазнда жаҳон чемпионлари аниқланди, бизда 9 та медал!

Туркиянинг Истамбул шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги 11-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг илк куни эркаклар ўртасида 60, 66, 73, хотин-қиз курашчилар орасида эса 48, 52, 57 ҳамда 63 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Қизлар ўртасида ҳамюртларимиздан Моҳинур Мўминова (48 кг), Гулнор Сулаймонова (52 кг), Дилдор Шерметова (57 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланишди. Ойсулув Абдумажидова, Амангул Алланазарова ва Моҳинур Пирназарова кумуш медалга сазовор бўлишди.  


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 66 кг вазнда Шаҳрам Аҳадов ва 73 кг вазн тоифасидаги Давлат Абраев жаҳон чемпионатининг олтин медали билан тақдирланишди. Финалда Абраевга ютқазган Муҳриддин Қурбонов кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатининг илк куни ўзбекистонлик курашчилар 5 та олтин, 4 та кумуш, жами 9 та медалга эга бўлишди. Бу билан полвонларимиз ҳозирча умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб туришибди.  


Кечаги барча ғолиб ва совриндорлар: (Аёллар)

48 кг

1. Моҳинур Мўминова (Ўзбекистон)

2. Микаэла Уайтбул (ЖАР)

3. Зарина Сапарова (Tуркманистон)

3. Шогик Цатурян (Россия)

52 кг

1. Гулнор Сулаймонова (Ўзбекистон)

2. Ойсулув Абдумажидова (Ўзбекистон)

3. Катерина Черти (Украина)

3. Хуи Шен Ксяао (Хитой Тайпейи)

57 кг

1. Дилдор Шерметова (Ўзбекистон)

2. Амангул Алланазарова (Ўзбекистон)

3. Женита Кросс (ЖАР)

3. Меҳрибон Қурбонова (Туркманистон)


63 кг

1. Ван Тинг Ли (Хитой Тайпейи)

2. Моҳинур Пирназарова (Ўзбекистон)

3. Гулшат Насирова (Туркманистон)

3. Жасмин Мартин (ЖАР)


Эркаклар. 60 кг

1. Суюндик Жуманов (Қозоғиситон)

2. Шамуҳаммет Қурбонов (Туркманистон)

3. Беҳзад Ваҳдани (Эрон)

3. Чиҳан Озайя (Туркия)

66 кг

1. Шаҳрам Аҳадов (Ўзбекистон)

2. Ғанбарали Ғанбари (Эрон)

3. Марат Оразов (Туркманистон)

3. Эркин Омурзаков (Туркманистон)

73 кг

1. Давлат Абраев (Ўзбекистон)

2. Муҳриддин Қурбонов (Ўзбекистон)

3. Бегенч Балтаев (Туркманистон)

3. Тараз Лозинский (Украина)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 дек 19:29:12
ibrat
Kurash satanic bo'la Turin birinchi o'rinni ololmasa uyatku axir.
   
03 дек 09:30:00
Абдуазиз
60 kg da yutqazdimi?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг