UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0

20 апр 13:46
Янгиликлар

Кураш

Кураш федерацияси ҳакамлар ва мураббийлар учун ўқув-амалий семинари ташкил этди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Кураш федерациясининг республикада фаолият олиб бораётган ҳакамлар, мураббийлар ҳамда ижрочи директорлари иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар кураш федерациялари ижрочи директорлари, ҳакамлар ҳайъати раислари, мураббийлар, жами 80 нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.  

Семинардан кўзланган асосий мақсад давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4881-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда курашни умумхалқ ҳаракатига айлантириш, оммалаштириш, ривожлантириш, уни дунёга янада кенг танитиш, умумжаҳон дурдонасига айлантиришдир.

Ушбу тарихий қарорда белгиланганидек, соҳани малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, уларни тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш.

21 апрелга қадар давом этиши кутилаётган семинарга ташриф буюрган мураббий ва ҳакамлар учун халқаро кураш асосчиси Комил Юсупов амалий машғулотлар ўтадилар. Қоидаларга киритилган атамалар ҳамда курашни еттита усуллари уларни турларга бўлиниши ҳақида маълумотлар берилади.

Шунингдек, федерацияларда ижро интизомини кучайтириш, республикада фаолият олиб бораётган ҳакамлар фаолиятини такомиллаштириш бу орқали кураш мусобақаларини одилона ўтишини таъминлаш, мураббий ва ҳакамларнинг одоб-аҳлоқ масалалари ҳам муҳокама этилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг