UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

04 дек 08:35
Янгиликлар

Бошқалар

Кураш. Жаҳон чемпионатида 21та медал қўлга киритилди, 10таси олтин!

Туркиянинг Истамбул шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги 11-жаҳон чемпионати якунланди.

Кеча мусобақанинг сўнгги куни эркаклар ўртасида 81, 90, 100 ҳамда энг оғир +100 кг, аёлларда эса 70, 78, 87 ва +87 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Қизлар ўртасида ҳамюртларимиздан Кумуш Йўлдошева (78 кг) ва Раҳима Йўлдошева (87 кг) барча рақибаларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланишди. Малоҳат Рўзиева (87 кг) кумуш медалга сазовор бўлди. Гулмира Исматова ва Гавҳар Худойқулова (иккиси ҳам 70 кг), Мафтуна Эсонова (78 кг), Рината Илматова ҳамда Бегам Бойимова (иккиси ҳам +87 кг) бронза медали билан тақдирланишди.


Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Камолиддин Расулов (81 кг), Шуҳратжон Арслонов (90 кг) ва энг оғир вазндаги Муҳсин Ҳисомиддинов (+100 кг) жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритишди. Илҳом Жўраев эса (100 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионати якунларига кўра ўзбекистонлик курашчилар 10 та олтин, 6 та кумуш, 5 та бронза, жами 21 та медални қўлга киритиб, умумажамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.


Кечаги барча ғолиб ва совриндорлар: (Аёллар)

70 кг вазн тоифаси

1. Нуржан Йилмаз (Туркия)

2. Ольга Захарцова (Россия)

3. Гулмира Исматова (Ўзбекистон)

3. Гавҳар Худойқулова (Ўзбекистон)

78 кг

1. Кумуш Йўлдошева (Ўзбекистон)

2. Александра Власова (Россия)

3. Ксиен-Цу Янг (Хитой Тайпейи)

3. Мафтуна Эсонова (Ўзбекистон)

87 кг

1. Раҳима Йўлдошева (Ўзбекистон)

2. Малоҳат Рўзиева (Ўзбекистон)

3. Чантеле Вессер (ЖАР)

+87 кг

1. Надежда Еремеева (Россия)

2. Белкис Кайя (Туркия)

3. Рината Илматова (Ўзбекистон)

3. Бегам Бойимова (Ўзбекистон)


Эркаклар. 81 кг

1. Камолиддин Расулов (Ўзбекистон)

2. Даянч Омиров (Туркманистон)

3. Чун-та Хуанг (Хитой Тайпейи)

3. Гиорги Канкава (Грузия)

90 кг

1. Шуҳратжон Арслонов (Ўзбекистон)

2. Ҳамед Рашиди (Эрон)

3. Заманимоғаддам (Эрон)

3. Ю-Ксюан Лу (Хитой Тайпейи)

100 кг

1. Тенторе Масманидис (Греция)

2. Илҳом Жўраев (Ўзбекистон)

3. Ким Жеонг Ву (Жанубий Корея)

3. Худайберди Жумаев (Туркманистон)


+100 кг

1.Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон)

2. Жаффар Паҳлевани (Эрон)

3. Рази Сафаров (Озарбайжон)

3. Димитриос Цоумитас (Греция)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг