UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

18 апр 20:02
Янгиликлар

Кураш

Кураш: “Прокурор кубоги” ёшлар учун катта спорт дарвозасини очиб бермоқда

Тошкент шаҳар прокурори қарори билан март-май ойлари пойтахтдаги 12 та туманда миллий спортимиз кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилган эди.

Режага асосан шу кунгача Сергели, Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида турли ёш тоифасида “Прокурор кубоги” беллашувлари ўтказилди. 

Бектемир туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт мажмуасида ўтказилган “Прокурор кубоги” мусобақаси эса бошланган хайрли ишларнинг давоми бўлди.

Бу галги Прокурор кубоги” мусобақасида 2010-2011 йилда тўғилган ёшлар ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб боришди. 7 та вазн тоифасидаги беллашувларда 70 нафардан ошиқ ёшлар иштирок этишди. Муросасиз баҳсларда айниқса Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Яккасарой ва албатта бектемирлик ўсмирлар совринли ўринларни эгаллашди. Бу сўзсиз ушбу туманларда фаолият кўрсатаётган кураш мураббийлари ўз фаолиятига сидқидилдан ёндошаётганлигини кўрсатмоқда.

-Бугунгача 5 та туманда “Прокурор кубоги” мусобақалари ташкил этилган бўлса, ҳали олдинда яна 7 та туманда шундай кураш турнирларини ўтказиш вазифаси турибди. Албатта, битта тадбирни ташкил қилиш учун аслида ойлаб тайёргарлик кўрилади. Бизда эса режага асосан ҳозирги пайтда ҳар хафта кураш тадбири. Мусобақаларни ташкил этишда туман прокуратураси ходимлари, ҳокимлик вакиллари, Болалар-ўсимрлар спорт мактаби ходимлари, қўйингки кенг жамоатчилик  ҳар  томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Мусобақалар жараёнида Тошкент шаҳрида миллий спортимизни ривожлантириш учун зарур бўлган ишлар мундарижаси, соҳадаги камчилик ва мавжуд муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу эса келгуси ишларимизни ташкил этишда, Тошкент шаҳар кураш федерацияси фаолитини янада жонлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда, - дейди Тошкент шаҳар прокуратураси ходими Б. Абдуллаев. 

- Ушбу мусобақа доирасида турли оммавий спорт ўйинлари ташкил этилди. Айниқса, меҳнат жамоалари учун эрталабки гимнастика машқлари кўпчиликнинг кайфиятини кўтарди. “Прокурор кубоги” мусобақаларининг айнан 10-11 ёшли ёш курашчилар ўртасида ўтказилганлиги эса миллий спортимизнинг ёшлар ўратсида оммалашишига хизмат қилди. Рости, курашдаги халоллик, усулларни чиройли қўллаш айнан ёш болаларда янада ёрқинроқ кўриниб туради. Ота-оналарнинг қувончи, ҳаяжони бир тараф бўлди. Шунинг учун ҳам бу галги беллашувлар ҳаммасидан ҳам завқли ўтди, - дейди Бектемир туман 1-БЎСМ директори Илҳом Юсупов 

70 нафар ёшларнинг кўпчилиги учун бугунги кураш мусобақалари илк спорт мусобақаси бўлганлиги билан аҳмиятли бўлди. Қайсидир маънода “Прокурор кубоги” улар учун катта спорт дарвозасини очиб берди, дейиш мумкин.   

Қизиқарли беллашувларда ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар, мусобақаларнинг адолатли ўтишига муносиб хизмат қилган ҳакамлар Бектемир туман прокуратураси ва хомийлар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва қимматбаҳо соғалар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг