UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0

12 апр 08:58
Янгиликлар

Кураш

Кураш спорти халқаро SportAccord-2024 кўргазмасидан жой олди

Теглар :  КурашSportAccord-2024
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро ёзги олимпия спорт турлари федерациялари ассоциацияси (ASOIF)нинг 48-Бош ассамблеяси доирасидаги SportAccord-2024 кўргазмасига бағишланган глобал спорт тадбирларида миллий спортимиз кураш тақдимотининг ўтказилгани ўзига хос воқеа бўлди.

ASOIFнинг 48-Бош ассамблеяси йиғилишида Халқаро от спорти федерациясининг амалдаги раҳбари, бельгиялик Ингмар Де Восни бир овоздан тўрт йиллик муддатга Халқаро ёзги олимпия спорт турлари федерациялари ассоциацияси президенти этиб сайланди.

ASOIFнинг қўмиталари йиғилишларида Халқаро кураш ассоциацияси раҳбари Ҳайдар Фармон, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг маслаҳатчиси Сардор Каримов етакчилигидаги делегация вакиллари иштирок этиб, миллий спортимизнинг дунёдаги ривожи, уни Халқаро ёзги олимпия спорт турлари федерациялари ассоциацияси аъзолигига қабул қилиш масаласида ASOIF ижроия қўмитаси, Халқаро олимпия қўмитаси мутахассислари билан музокаралар ўтказди. Манфаатли мулоқотлар давомида бир қатор келишувларга эришилди.

SportAccord-2024 кўргазмасида миллий спортимиз учун ажратилган алоҳида павильонга жаҳон спорт ташкилотларининг етакчи мулозимлари, Халқаро олимпия қўмитаси аъзолари ташриф буюриб, курашнинг қадимийликдан замонавийлик даражасига кўтарилиш жиҳатлари, техник-тактик тамойиллари, дунёнинг турли давлатларида ташкил этилаётган кураш мусобақалари географияси, Ўзбекистон байроғидан жило олган кураш яктакларининг яратилиш тарихи билан яқиндан танишди.

Ўтказилган Бош ассамблея йиғилиши давомида жаҳон спорт майдонида ривожланаётган спорт турларининг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, Халқаро бокс ассоциацияси ASOIF аъзолигидан чиқарилгани, 2028 йили Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари тизимига киритилган спорт турларининг бош ташкилотлари бўлган Халқаро крикет кенгаши (ICC), Халқаро америка футбол федерацияси (IFAF), Бутунжаҳон лакросс ва сквош федерациялари 2025 йил 1 январдан ASOIF аъзолигига қабул қилингани тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтириб ўтилганидек, ўзбек спорти бренди номи билан жаҳон аренасида тобора танилиб келаётган миллий спортимизни хорижий давлатларда янада оммалаштириш, уни жаҳон халқларининг энг оммабоп спорт турларидан бирига айлантириш йўлида SportAccord-2024 да ташланган муҳим қадам янги ютуқларга замин яратса, ажабмас.

Курашнинг жаҳон спортининг барча жабҳаларини хусусан, бизнес, ахборот, ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, саёҳат ва бошқа тизимларини бирлаштирувчи SportAccord-2024 кўргазмасидан жой олиши унинг халқаро майдондаги ривожланиш тизимида янги давр бошланаётганидан дарак бераётгандек, назаримизда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг