UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

01 июн 19:01
Янгиликлар

Кураш

Kurash–World Series Pro Дунё мўъжизали юртида давом этади

Қадимий Нил водийси Ливия саҳроси билан чегарадош ҳудудда, ям-яшил экинзорлару, финикий палмалар ўрнини сап-сариқ қум тепаликлари эгаллайдиган жойда ғайритабиий тоғлар кўзга ташланади.

Бу тоғларнинг қораси жуда узоқдан, бир неча ўн километр узоқликдаги Қоҳира шаҳридан ҳам кўриниб туради. Ғаройиб кўриниш, геометрик аниқлик, тарихий жозибадорлик, қудратли улуғворлик буларнинг барчаси Миср эҳромларида мужассам. 

Миср эҳромлари Дунё мўъжизалари рўйхатига ҳам киритилган.

7-13 июль кунлар Мўъжизалар юртида илк бора катта кураш байрами ташкил этилади. Кураш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Африка чемпионати ҳамда Kurash–World Series Pro турнирининг Африка қитъаси саралаш босқичларига Миср пойтахти Қоҳира шаҳри мезбонлик қилади.

Халқаро Кураш ассоциацияси, Африка Кураш иттифоқи, Миср Кураш қўмитаси, Миср Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур мусобақаларда қитъанинг энг кучли полвонлари куч синашади.

Кураш баҳслари Қохиранинг энг йирик ва замонавий “Complex Heliopolis” ёпиқ спорт мажмуасида ташкил этилиши режалаштирилган. Мазкур комплекс 1991 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, 4 та ёпиқ мажмуадан ташкил топган. 16 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган комплекснинг футбол залида FIFA доирасида кўплаб халқаро учрашувлар ўтказилган.

Мусобақа дастурига асосан 7 июль куни Африка Кураш иттифоқининг Бошқарув йиғилиши ўтказилади. 8 июль куни ҳакамлар ва мураббийлар семинари ва имтиҳонлари бошланади. 9-11 июль кунлари катталар ва ёшлар ўртаси Африка чемпионати бўлиб ўтади.

12 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун World Series Pro турнирининг Африка қитъаси саралаш босқичи ўз ғолибларини аниқлайди.

Маълумот учун, Миср Кураш қўмитаси 2022 йилда ташкил этилган ва шу йилнинг ўзида Пуна шаҳрида бўлиб ўтган IKAнинг навбатдаги Конгрессида аъзоликка қабул қилинган. Кураш бўйича йирик халқаро тадбирларда Мисрда илк маротаба ташкил этилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг