UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0

24 апр 13:44
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчи-қизларимиз Янгиободда машғулот ўтказишяпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятида жойлашган тоғли Янгиобод базасида жам бўлган.

Анатолий Ибрагимов ва Аҳмед Кагарманов мураббийлигидаги курашчи-қизларимиз ушбу ўқув-машғулот йиғини орқали 6-9 май кунлари Болгариянинг София шаҳрида ўтказиладиган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон лицензион турнирига тайёргарлик кўришяпти. Бу мусобақа нафақат аёллар кураши, балки эркин ва юнон-рум курашчиларимизга Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият бўлади. 

Маълумот учун, яқинда Қозоғистонда ўтган Осиё лицензион турниридан сўнг эркин ва юнон-рум кураши терма жамоаларимизда Токио Олимпиадаси лицензиялари сони 8 тага етди, яъни ҳар икки терма жамоамизда ҳам 4 тадан йўлланма бор. Қизларимиз эса ҳозирча бу имкониятдан фойдалана олишмади. Шу сабабли Софиядаги турнирда аёллар терма жамоамиз тўлиқ - 6 та вазн тоифасида иштирок этади.      

Ўқув-машғулот йиғинида 20 нафар курашчи-қизларимиз иштирок этмоқда. Машғулотлар кунига уч маҳалдан олиб бориляпти. 18 апрелда бошланган йиғин 1 майга қадар давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг