UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0

17 янв 08:05
Янгиликлар

Кураш

Курашчилар “Прокурор кубоги”да беллашишди

Ўзбек миллий курашининг жаҳон бўйлаб географияси тобора кенгайиб, йирик комплекс мусобақалар дастуридан ўрин олиб келмоқда.

Жумладан, 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жой олгани унинг бугунги кундаги нуфузидан далолат бермоқда. Тарихи минг йилларга бориб тақаладиган курашимизни юртимизда янада оммалаштириш бўйича бир қатор мусобақалар ташкил қилинмоқда. 

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтган “Прокурор кубоги” мусобақаси ҳам ана шу турнирлардан биридир. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди. 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан расмийлар юртбошимиз томонидан спортни, шу жумладан, миллий курашимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди. 

Шубҳасиз, барчамиз курашимизнинг довруғи янада ошиши ва унинг Олимпия ўйинлари оиласидан жой олишини истаймиз. Маросимда расмийлар бу каби истиқболли режалар бўйича қатор дастурлар ишлаб чиқилаётган ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Тадбир давомида 2020 йил лауреатлари тақдирланди. Унга кўра, ўтган йилнинг энг яхши курашчиси номига Муҳсин Ҳисомиддинов сазовор бўлди.

Тантанали очилиш маросимдан сўнг беллашувларга старт берилди. Мусобақада юртимизнинг турли чеккаларидан келган иқтидорли полвонлар ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва медалларини қабул қилиб олдилар. 

Тақдирлаш маросими якунида МОҚ раиси Ўзбекистон кураш федерациясига Қўмитанинг эсдалик совғасини тақдим қилди. Шунингдек, маросимда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам спортчиларни тақдирлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг