UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0

21 апр 15:30
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчимиз Жасмина Иммаева Осиё чемпионати медали учун гиламга чиқади

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун қитъа чемпионатининг учинчи кунида аёллар кураши бўйича бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Саралаш баҳсларида ҳамюртларимиздан биргина Жасмина Иммаева кечки дастурда бронза медали учун гиламга чиқиши маълум бўлди.

-50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасмина биринчи даврада мўғулистонлик Намунцецег Цунд Очирга имкониятни бой берди. Кейин эса қозоғистонлик рақибаси Айгул Нуралимдан устун келди. Ярим финалда эса япониялик Ремина Йошимотога ютқаўиб қўйди. Энди у бронза медали учун ҳиндистонлик Маниша Манишага қарши баҳс олиб боради. 

Сардиназ Жиенбаева (-55 кг), Дилфуза Аимбетова (-59 кг), Азода Эсбергенова (-68 кг) ва Валентина Торениязова (-76 кг) саралаш беллашувларида омадсизликка учрашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг