UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Конкурчилар Гран-при дастурида беллашишди + ФОТО 0 12:05Хосеп Гвардиола: "Арсенал" бошқа очко йўқотмайди" 0 11:44Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони Мадримов - Кроуфорд оқшомида жанг қилиши мумкин 0 11:23ООК делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сермаҳсул ўтди 0 11:02Кейинги бекат Рио! Маҳмуд Мурадов жанг қилиши керак бўлган UFC 301 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 10:41"Бавария" — "Реал" учрашувида ким бош ҳакам бўлиши маълум 0 10:20Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди 0 09:59Дунёга машҳур рэпер Снуп Догг Теренс Кроуфордга қарши жанг одидан Исроил Мадримовни қўллаб-қувватлади + ФОТО 0 09:38Ўзбекистон U-18 терма жамоаси гуруҳ пешқадами Таиланддан ҳам устун келди. Бугун 1/2 финал! 0 09:17Бугун Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи якунланади 0 08:48Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО 0 08:21UFC тарихида илк бор аёл анонсер ишлади + ФОТО 0 07:54Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум! 0 07:32Янги тарихга бир қадам қолди. Бугун Ўзбекистон - Индонезия ўйини бор 0 18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0

17 мар 14:35
Янгиликлар

Теннис

Кутганмидингиз? Тошкент яна бир нуфузли катта теннис мусобақасига мезбонлик қилади!

Пойтахтимизда теннис бўйича аёллар ўртасидаги халқаро Billie Jean King мусобақаси ўтказилади.

Ҳа, кўпчилик теннис иҳлосмандлари "Дэвис Кубоги"да АҚШга қарши ўтказилган ўйинлардан сўнг камида бир ёки икки йилга катта теннис ўйинларидан (мезбонликдаги) мосуво бўлдик, деб ўйлагани аниқ.

Аммо, ундай эмас. Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади. 11-15 апрель кунлари пойтахтимизда жойлашган Теннисга ихтисослашган Олимпия мактаби хард кортларида Billie Jean King кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳидан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.

Аёллар ўртасида ўтадиган ушбу мусобақанинг Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган — Осиё ва Океания биринчи гуруҳида бизга Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд рақиблик қилади. Ушбу олтилалик гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамолар плей-оффга, сўнгги иккита ўриндаги жамоалар эса иккинчи гуруҳга тушади.

Тошкентга келувчи терма жамоаларнинг таркиблари ҳам маълум бўлиб улгурган, аммо негадир ушбу мусобақанинг ҳатто ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон теннис федерацияси ҳалигача оғиз очгани йўқ. Ваҳоланки, мусобақа стартига бир ойдан кам вақт қолди.


Ўзбекистон аёллар термаси мазкур мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этиши айтилган:

Нигина Абдураимова (1994, WTA-175)
Оқгул Омонмуродова (1984)
Севиль Юлдашева (2002, WTA-992)
Мафтунабону Қаҳрамонова (2005).

Жамоа сардори — Оқгул Оманмуродова.


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўтган йили мазкур мусобақанинг Осиё ва Океания иккинчи гуруҳида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритган эди. Плей-оффда Мўғулистонни енгган ракеткаларимиз ўшанда биринчи гуруҳ йўлланмасини қўлга киритган эди.

Айни дамда жамоамиз Billie Jean King рейтингида 122 терма орасида 39-ўринни эгаллаб турибди. Ушбу турнир орқали ўз ўрнимизни янада яхшилаб олиш имконияти мавжуд.

Термамиз мазкур мусобақада 15-марта иштирок этмоқда. Ушбу турнирда илк бор 1995 йилда кортга чиққан ҳамюртларимизнинг энг яхши иштироки 2008 йилга тўғри келади. Ўшанда теннисчиларимиз иккинчи жаҳон гуруҳининг плей-офф баҳсларигача етиб боришган эди.

Таркибларни кўриб, очиғи аутсайдерлардан эканимизни пайқаш қийин эмас. Аммо, аёллар ўртасидаги теннисимизда яна бир ёш авлод етишиб чиқаётгани, уларни илк бор катта синов кутаётганини кўриш ҳам қизиқ.

Қисқаси, кетма-кет иккинчи ойда ҳам ўзбекистонлик теннис мухлислари зерикиб қолмасликлари тайин.

Диёр Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 мар 20:10:05
Asror Abdukadirov
Оқгулни Нигинани нафақага чиқарселаям бўларди энди!
Пенсилнерку булар ёшлага йўл берила энди!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг