UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

25 дек 08:06
Янгиликлар

Таэквондо

Лицензион мусобақага ким боради?

Теглар :  ТаэквондоШокин
2021 йилдан Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақалар бошлаб юборилади.

Шубҳасиз, ушбу мусобақалар орасида таэквондочиларимиздан ҳам улкан натижалар кутмоқдамиз. Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов терма жамоа мураббийлар штаби билан мазкур мусобақага тайёргарлик режалари хусусида йиғилиш ўтказди.

Регламентга кўра, таэквондо бўйича Олимпия ўйинлари лицензиялари рейтинг ва минтақавий турнирлар орқали тақсимланади. 2019 йил якуни бўйича Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган. Олдинда биргина Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи лицензион турнир қолди холос. Мусобақа регламенти бунда 3 нафар спортчимизни (1 нафар эркак ва 2 нафар аёл) турнирга қўйишга имкон беради. Терма жамоада эса рақобат жуда кучли. Деярли ҳар бир Олимпия вазн тоифаларида ушбу мусобақада иштирок этишга муносиб спортчиларимиз бор. Шу боис мураккаб танловни амалга ошириш учун ҳозирда етти эмас, етмиш марта ўлчаш керак бўлади.

Кеча мураббийлар штаби билан бўлиб ўтган учрашувда лицензион мусобақага тайёргарлик босқичлари, ўқув-машғулот йиғинларини тўғри ташкил қилиш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, ҳар бир вазн тоифасидаги спортчиларимизнинг имкониятлари, бўлажак мусобақада уларга рақиблик қилиши кутилаётган спортчилар ва улар билан рақобатдаги тахминий имкониятлари чамалаб чиқилди.

Йиғилиш якунида таэквондочиларимизнинг спорт формасини доимий кузатиб бориш ва лицензион мусобақага ўша даврга келиб руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёр бўлган спортчигина танлаб олиниши таъкидланди. Маълумот учун, келаси йил ўтказиладиган лицензион мусобақада фақат финал йўлланмасини қўлга киритган таэквондочиларгина Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг