11 ноя 09:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Лима чемпионлик камарини Корешковдан қайтариб олди
Аралаш қоидалар бўйича ярим ўрта вазн тоифасида Bellator чемпиони Андрей Корешков ўз титулини ҳимоя қила олмади.
Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўтказилган Bellator 164 шоуси доирасида у собиқ жаҳон чемпиони Дуглас Лимага имкониятни бой бериб қўйди.
Корешков учинчи раундда кетма-кет зарбаларни йўллаб, ғалабага яқин келгандек бўлганди. Лекин Лима чап қўлда йўллаган хук зарбаси эвазига рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа, Лима чемпионлик камарини қайтариб олди. Дуглас 2015 йилнинг июль ойида айнан Корешковга ютқазиб, чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар