06 июн 14:36
Янгиликлар
Футбол
"Ливерпуль" Манени "Бавария"га 27 млн еврога сотишни рад этди
"Ливерпуль" вингер Садио Манени "Бавария" сўраган нархга сотишни хоҳламади.
Мюнхенликлар 30 ёшли сенегаллик учун 27 миллион евро атрофида тўлашга тайёр. Аммо, "Ливерпуль" бу таклифни рад этди.
Мане ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Ҳужумчининг Англия клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ҳавола :
Фикрлар