UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0

06 янв 07:26
Янгиликлар

Футбол

“Ливерпуль” ва “МЮ” ўз ўйида қийинчилик билан ғалаба қозонди

Англия Кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтди ва унинг ҳар иккисида майдон эгалари қийин ғалабани қўлга киритишди.

Ҳамшаҳри “Эвертон” билан куч синашган "Ливерпуль" Милнернинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олсада, 67-дақиқада Сигурдсон мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида ван Дейк дебют ўйинидаёқ жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди – 2:1.

“МЮ” футболчилари эса иккинчи бўлим охирларида кетма-кет иккита гол киритиб “Дерби Каунти”ни мағлуб этишди. Бу билан Англиянинг икки гранд жамоаси турнирда ўзи юришини 1/16 финал босқичида давом эттирадиган бўлди.

Англия Кубоги3-босқич

Ливерпуль – Эвертон 2:1

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Милнер, 1:1 – 67 Сигурдссон, 2:1 – 84 ван Дейк.

Ливерпуль – Кариус, Матип, Робертсон, Гомес (Соланке, 77), ван Дейк, Окслейд-Чемберлен, Жан, Мане, Лаллана (Вейналдум, 70), Фирмино, Милнер (Александер-Арнолд, 77).

Эвертон – Пикфорд, Холгейт, Мартина, Кенни, Жагелка, Маккарти (Дэвис, 86), Шнайдерлин, Сигурдссон, Болази, Кэлверт-Льюин (Ньяссе, 82), Руни (Лукман, 52).

Огоҳлатиришлар: Руни (7), Маккарти (60), Соланке (89).


Манчестер Юнайтед – Дерби Каунти 2:0

Голлар:1:0 – 84 Лингард., 2:0 – 90 Лукаку

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Смоллинг, Шоу, Линделеф, Блинд, Эррера, Погба, Лингард, Мата (Марсьяль, 67), Мхитарян (Лукаку, 46), Рэшфорд (Феллайни, 80).

Дерби Каунти – Карсон, Кио, Ольссон, Уиздом, Пирс, Лоуренс (Беннетт, 81), Хаддлстоун, Вайманн, Торн, Расселл (Хэнсон, 78), Уинналл (Выдра, 67).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг