UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0

28 фев 18:27
Янгиликлар

Футбол

“Локомотив” янги футболчиларни таништирди ФОТО

Бугун “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида 2019 йил футбол мавсуми олдидан янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.

Маълумки, “Локомотив” мавсумга тайёргарлик чоғида 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Жамоа сафини эса Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев, Николай Погребняк тарк этишди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида қуйидаги футболчилар таклиф этилди:

Азиз Ҳайдаров (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (аввалги жамоаси “Пахтакор”)
Филип Райевац (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Авазбек Ўлмасалиев (аввалги жамоаси “Нефтчи”)
Йован Жокич (аввалги жамоаси АГМК)
Даврон Ҳошимов (аввалги жамоаси “Навбаҳор”)
Жавоҳир Илёсов (аввалги жамоаси “Металлург”)
Арслонмурод Аманов (аввалги жамоаси “Бухоро”)

Бугунги таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров, футболчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Таништирув маросимида янги футболчиларнинг жорий мавсум қайси рақамли футболкаларда тўп тепиши ойдинлашди.

Демак, Азиз Ҳайдаров №7, Жамшид Искандеров №8, Филип Райевац №9, Авазбек Ўлмасалиев №19, Йован Жокич №23, Даврон Ҳошимов №24, Жавоҳир Илёсов №35 ва Арслонмурод Аманов №71 рақамли футболкаларда “Локо” сафида ўйнайдиган бўлишди.

Қуйида тадбирдан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг