30 мар 18:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко UFC жангчиси билан спарринг жанг ўтказди (ВИДЕО)
Дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири Василий Ломаченко UFC собиқ чемпионларидан бири Ти Жей Диллашоу билан спарринг жанг ўтказди.
"Мен буни албатта синаб кўришим керак", - дейди Диллашоу спарринг олдидан. ММА жангчиси бўлганимдан сўнг, доимо нимадир ўрганишга ҳаракат қилиб келмоқдаман. Мен Ломаченконинг мухлисларидан бириман. Шу сабабли ҳам, бундай имкониятни қўлдан бой бера олмайман. У мени "синдириб" ташласа ҳам буни бутун умр эслаб қоламан".
Видеода кўринишидан спортчилар енгил машқлар билан жанг ўтказишган. Бу ерда бокс қоидалари Диллашоу учун ноқулай эканлиги сезилиб қолган.
"Сен ҳотиржамлик билан спаррингни бошлагандим. Бироқ, икки маротаба бошимдан зарба ўтказиб юборганимдан кейин мен шундай дедим: "Майли, бошлаймиз", - дейди Ломаченко спаррингдан сўнг.
Ҳавола :
Манба : Fancy Combat
Фикрлар