UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0 13:36Катя Александрова Miami Open финалига чиқа олмади 0 13:15"Шон битта зарба билан Мерабни таслим этади" - мураббий 0 12:53Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 12:31Цзю Спенс билан жанг қилиш учун камаридан воз кечишга тайёр 0 12:10Зверев 6 йилдан сўнг яна Майами "Мастерс" 1/2 финалида кортга чиқади 0 11:47Волков Павлович билан жанг анонси ҳақида: "Ака-укаларни уриштирмоқчи" 0 11:25Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди 0 11:04Боксчимизни Элистада нокаутга учратишди 0 10:43Miami Open. Қозоғистонлик теннис маликаси бу йил ҳам финалда ўйнайди 0 10:21Сабриэль Матиаснинг чемпионлик ҳимоя жанги расман тасдиқланди! Рақиб енгилмас боксчи! 0 10:00Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга келди 0 09:39Бугун Туркиядаги "Катта Дубулға"да 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0

05 июн 14:41
Янгиликлар

Бошқалар, Шахмат

Лу Шанглей – блицда Осиё чемпиони, Қосимжонов 10-ўринда

Хитойлик халқаро гроссмейстер Лу Шанглей пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ўз тарихида 15-маротаба ташкил этилган шахмат бўйича Осиё чемпионатининг блиц йўналиши ғолибига айланди.

Шанглей 9 имкониятдан 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Ушбу Осиё чемпионатининг биринчи рақамли шахматчиси бўлган вьетнамлик Ле Куанг Лием 7 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Ҳиндистонлик Лалит Бабу ҳам 7 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра бронза медали билан тақдирланди.

Ҳамюртимиз халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов ҳам совридорлар сафидан жой олиши мумкин эди. Лекин ёш шахматчимиз сўнгги турда оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, хитойлик гроссмейстер Вен Янгга имкониятни бой бериб қўйди. Якунда 6,5 очко билан қолган Жаҳонгир қўшимча коэфицентларга кўра 8-ўринни банд этди.

Ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони, Осиё чемпионатининг иккинчи рақамли иштирокчиси Рустам Қосимжонов эса 6,5 очко билан 10-поғонадан жой олди. Маълумот учун, ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Сеттураман классик йўналишда Осиё чемпиони бўлган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг