UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

18 июн 09:40
Янгиликлар

Футбол

Луис Энрике “Челси” бош мураббийга айланадими?

Сўнгги кунларда “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ва жамоа раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар анча таранглашди.

Бунга сабаб сифатида жамоа келажаги борасида мураббий ва раҳбариятининг турлича қарашлари кўрсатилмоқда.

Айниқса, “Челси” раҳбарларига мураббийнинг жамоа ҳужумчиси Диего Коста билан хайрлашгани ёқмади. “Челси” хўжайини Роман Абрамович Испания терма жамоаси аъзосини жамоада кўрмоқчи, бироқ Конте унинг талаблари шубҳа остида қоладиган бўлса, ёки умуман бажарилмайдиган ҳолатда жамоа билан ишламоқчи эмас.

Шу тариқа Лондон клуби аллақачон италиялик мутахассиснинг ўрнига мураббий излашни бошлаб юборган. Асосий номзод сифатида  эса “Барселона”нинг собиқ устози Луис Энрике кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Sport газетаси The “Independent”га таяниб хабар бермоқда.

Агар “аристократлар” раҳбарияти ва жамоа мураббийининг фикрлари бир жойдан чиқмайдиган бўлса, Абрамович  Луис Энрикени Контенинг ўрнига энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Луис Энрике “Барселона”ни 2014-2017 йиллар мобайнида, уч мавсум бошқариб, 9 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 2 марта Испания чемпионлиги ва 1 марта ЕЧЛ ғолиблиги. Қолаверса, “Барселона” Луис Энрике қўл остида “олтин хет-трик”ка ҳам эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг