23 ноя 10:35
Янгиликлар
Лукас Браун яна допинг-тестдан ўта олмади
Австралияда “Тоза бокс” дастури доирасида ўтказилган допинг-назорат таҳлили ижобий натижа берди. Австралиялик боксчи яна бир бор допинг текширувдан ўта олмади.
Аввалроқ, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) WBA Regular чемпионлик камари учун америкалик Шеннон Бригс (WBA рейтингида 5-ўрин) ҳамда австралиялик Лукас Браун (WBA рейтингида 3-ўрин) ўртасида жанг ўтказилиши кераклигини маълум қилганди.
Ташкилот талабига кўра, ҳар икки боксчи шу йилнинг 31 декабригача чемпионлик жанги ўтказишлари шарт эди. Энди катта эҳтимол билан бу жанг ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Лукас Браун ҳамюртимиз Руслан Чагаевни мағлубиятга учратиб, унга тегишли бўлган чемпионлик камарини тортиб олганди.
Лекин бир муддат ўтиб, Браунда допинг текширувдан ўта олмаган ва чемпионлик титули яна Чагаевга қайтарилган эди. Руслан эса фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Фикрлар