UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0 15:01Бо Никалнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 14:40"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишди. Нега? 0 14:19Мадрид (ATP). Монфисда мағлубият, чоршанбанинг барча натижалари битта хабарда 0 13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

22 фев 12:50
Янгиликлар

Футбол

Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"

"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувидан (2:0) сўнг "қарлидғочлар" устози Сергей Лушан иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Чунки икки клуб ўйин услублари ўхшаш эди. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган баҳсда мағлубиятга учрадик. Ўйин статистикасига эътибор берсангиз, устунлик биз томонда. Афсуски, ҳимоядаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. Биз эса ўзимиз яратган 8 та вазиятдан биттасини ҳам голга айлантира олмадик. 

Таркибда ёш футболчилар кўп, баъзи ўйинчилар хатто 20 ёшга ҳам тўлмаган. Жамоа аъзоларининг 70% 21 ёшгача бўлган футболчилар. Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман. Бу 1-тур учрашуви эди. Олдинда яна ўйинлар бор. Ҳаёт давом этади.

Олдинда яна 5 та баҳс бор. Халқаро ўйинларда футболчиларимиз янада тобланади. Бундан фақат ўзбек футболи ютади. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, халқаро ўйинларимиз сонини оширишга умид қиламиз" - дейди Сергей Лушан.

"Бунёдкор" матбуот-хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг