11 фев 19:44
Янгиликлар
Дзюдо
Лутфуллаев “Катта Дубулға” турнири олтин медали учун татамига чиқади
Хабар берганимиздек, бугун Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг дастлабки нуфузли турнири бошланди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг тўққиз нафар аъзоси ҳам ҳам иштирок этяпти. Бугун эркаклар ўртасида -60, -66 ҳамда -73 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилмоқда.
Ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасида татамига чиқаётган Шарофиддин Лутфуллаев финалга йўлланма олди. Дзюдочимиз финал чиптаси учун баҳсда кореялик Чан Ёнг Кимни мағлубиятга учратди.
Шарофиддин ярим финалга қадар словакиялик Матьяж Трбовк, россиялик Роберт Мшвидобадзе, бразилиялик Эрик Такабатакедан устун келганди. Унинг олтин медал учун баҳсдаги рақиби япониялик Наохиса Такато бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар