UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11Нереснинг дубли "Наполи"га Италия Суперкубогини тақдим этди 0 07:50Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди, у ҳинд боксчисига қарши рингга чиқади + ПОСТЕР 0 07:29Адҳамжон Эргашев ва Муниса Одилова Қатарда шоҳсупага кўтарилди 0 07:08Таэквондочиларимиз йилни Жаҳон рейтинги пешқадамлари сифатида якунлашмоқда 0 19:02Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт 0 18:41Топурия Арман Царукян манзилига "тош отди": "У ички кийимини алмаштирсин!" 0 18:22IBA Халоков - Шумков жанги бўйича якуний қарорни маълум қилди 0 18:20"Бу унга чўққида қолиш имконини берди" — Собиқ UFC чемпиони Хабибнинг устунлиги сирини айтди 0 17:59WTA рейтинги янгиланди. Олти нафар теннис маликамиз юқорилади, "легионерлар" ўз ўрнида! 0 17:38Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади? 0 17:17Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди 0 16:56Муин Гафуровнинг UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 16:35ATP рейтинги янгиланди. Топ-10 ўзгаришсиз. Теннисчиларимизда нима гап? 0 16:14Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди 0 15:53Илия Топурия: "Мен Маддалена эмасман. Махачевни ўнг қўлим билан урсам, уйқуга кетади" 0

25 июн 17:08
Янгиликлар

Дзюдо

Лутфуллаев ва Собиров Будапешт Гран-Присида ярим финалга чиқишди

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнир бошланди.

Дунёнинг элликдан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтаётган мазкур мусобақада Ватанимиз спорт шарафини 7 нафар курашчимиз ҳимоя қиляпти. Бугун татамига чиқаётган дзюдочиларимиздан икки нафари ярим финалга йўл олишди ва кечки дастурда медаллар учун татамига чиқишади.

-60 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Шарофиддин Лутфуллаев кучлилар жам бўлган “А” гуруҳида венгриялик Ференш Шцизовски, франциялик Винсент Манкуэстни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.

Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медал соҳиби Ришод Собиров эса “А” гуруҳида молдовалик Денис Виеру ҳамда венгриялик Бенче Замборидан устун келди.

-73 кг вазндаги вакилимиз Ғиёсжон Бобоев эса илк учрашувидаёқ руминиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Хотин-қиз дзюдочиларнинг -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова биринчи даврада америкалик Анжелика Дельгадога ютқазиб қўйди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг