UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0

24 янв 15:14
Янгиликлар

Таэквондо

Мадинабону Маннопова: "Turkish Open"да кетма-кет иккинчи йил олтин медаль ютмоқчиман"

Теглар :  Таэквондо
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси айни пайтда Янгиобод ўқув базасида янги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда.

 Февраль ойи бошида "Turkish Open" мусобақасида қатнашадиган терма жамоамиз аъзоси Мадинабону Маннопова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди. 

"Таэквондо билан 9 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаяпман. Биринчи мураббийим - Собир Назаралиев. Кичкиналигимдан ушбу мураббий қўл остида шуғулланиб келаяпман. 

Таэквондога келишим аслида тасодифан содир бўлган. Яккакурашлар орасида айнан таэквондо мени ўзига ром қилган. Спорт кийими, спорт жиҳозлари ва зарбалари четдан қараганда жуда ҳам чиройли кўринади. 

"Turkish Open" мусобақасида 2015 йил кадетлар тоифасида олтин, 2016 йил ўсмирлар тоифасида кумуш ва 2019 йил катталар ўртасида олтин медалини қўлга киритганман. Бу йил тўртинчи марта ушбу мусобақада иштирок этаман. "Turkish Open" G1 туркумига мансуб ҳисобланади ва кетма-кет иккинчи йил олтин медални қўлга киритишга ҳаракат қиламан", - дейди Мадинабону Маннопова. 

3-5 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий "Turkish Open" мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси қатнашади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 янв 15:16:41
Shohruh Lazizov
Barakalla Madinabonu tabriklimiza!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг