15 июл 07:05
Янгиликлар
Мадримов Меткалф эмас, Магомед Курбанов билан жанг қиладими?
Суҳбат давомида боксчи суперярим ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони ҳисобланган Жермелл Чарлони танқид остига олди.
"Жермелл Чарло бизнинг дивизионимизни ўлдиришда давом этмоқда. У бир йилдан буён рингга чиқмайди, тўрттала ташкилотдаги муносиб йигитларнинг титул учун курашишига тўсқинлик қилмоқда.
Ҳозир Тим Цзю ҳамда Мендосанинг WBO ва WBC йўналишларида вақтинчалик камарлари бор. WBA ва IBF эса шунча вақтдан буён Чарлонинг қарорини кутади. Бу йигит формасини йўқотган, бу аниқ. Уни энг кучли, деб бўлмайди. Қолганлар ўз тарихини ёзишлари учун уни тўртта камардан маҳрум қилиш ёки таътилга чиқариш вақти келди.
Исроил Мадримов ва мен WBA рейтингида биринчи ва иккинчи ўринларда боряпмиз. Биз қон билан бу ўринга эришдик. Энди эса чемпионлик учун курашда энг кучлиларни аниқлашимиз шарт.
IBF'да ҳам шундай вазият: Баҳром Муртазалиев ва Жек Кулкай янги чемпионни аниқлаши керак", - деди россиялик боксчи.
Аввалроқ, Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Исроил Мадримовнинг британиялик Жеймс Меткалф билан жанг қилиши эҳтимоли баланд эканини айтган эди.
Фикрлар