03 авг 13:35
Янгиликлар
Мадримов-Соро трилогияси бўладими? Тўлқин Қиличев жавоб берди
Тўлқин Қиличев Исроил Мадримов-Мишель Соро трилогияси бўлиши мумкинми деган саволга жавоб берди.
"Мадримов-Соронинг биринчи жангида ёш, шижоат, тайёргалик жиҳатидан имконият бизда кўпроқ эди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, гонг баҳона қилинадиган тақдирда ҳам Исроил кейинги раундда барибир ўз мақсадига етарди. Аввало Аллоҳ билади. Лекин катта эҳтимол билан кейинги раундда жангни якунлаган бўларди. Биз ҳамма жиҳатларни солиштириб кўрамиз, таҳлил қиламиз. Учрашувдан олдин ҳам Исроил фаворит эканлигини билардик.
Реванш эса Исроил энг узоқ муддат тайёрланган жанг бўлди. Вазият шундай бўлди: АҚШга борганидан кейин Бивол билан машғулот ўтказди, жанг ортга сурилиб узоқроқ тайёргарлик жараёнига тушиб қолди. Буларнинг барчаси Мадримовга қўл келди ва тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Ман шу 2 раунд орасида кимни ким эканлиги билинди. Вақт ҳамиша Сорога қарши эди, ёши ҳам катта. Биздаги мақсад кучлироқ эди. Икки раундда Исроил яққол фаворит эканлигини кўрсатди. Энди бизга Соро билан рингга чиқишнинг қизиғи йўқ. Трилогия WBА'га ҳам DAZN, Матчроомга ҳам керак эмас. Соро ва унинг жамоасидан бошқа ҳеч кимга қизиқ эмас. Лекин Соронинг жамоасида суд орқали бўлса ҳам учинчи жангни ўтказиш ҳуқуқи бор. Аммо бизнинг жамоа бундай фикрда эмас. Ўртада бир нечта келишувлар бор, шулар ҳал қилиниб Соро Исроилни қўйиб юборади деган умиддаман. Бошқа тарафдан олиб қараганда Мишельга ҳам жангга чиқиб зарба ўтказиб, нокаут бўлиб пул олгандан кўра, музокара қилиб келишувга эришгани яхшироқ.
Фикрлар